Қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди. Уларнинг аҳамият нимада?

17:05 28 Август 2019 Жамият
72 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Президент “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади.

Мазкур Қонун Сенатнинг йигирма биринчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан маъқулланган эди.

Қонун билан қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилмоқда. Жумладан, парламент фаолиятини молиялаштириш бўйича маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида алоҳида моддада назарда тутилиши Қонун билан белгилаб қўйилган. Бу эса бюджетни шакллантириш, ижро этиш, маблағлардан фойдаланишда Олий Мажлис палаталарининг мустақиллигини таъминлаш билан бир қаторда, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишга эришиш масъулиятини ҳам оширади.

Шу билан бирга, Олий Мажлис палаталари регламентлари тўғрисидаги қонунларга харажатлар сметаси ҳақида янги таҳрирдаги қўшимча норманинг киритилиши ҳам палаталар, депутат ва сенаторлар фаолияти билан боғлиқ харажатлар сметасини шакллантириш, тасдиқлаш ва маблағлардан фойдаланиш тартибини батафсил очиб бермоқда.

Бундан ташқари, Олий Мажлис палаталарининг харажатлар сметасини тасдиқлаш тўғрисида амалда бўлган функцияси мазкур Қонун билан палаталар Кенгашларига ўтказилиб Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раисининг ваколатларидан чиқариб ташлаш назарда тутилган.

Шунингдек, Олий Мажлис палаталарининг ўз бюджетларини мустақил шакллантириши учун Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раисига ушбу Қонун билан харажатлар сметаларини шакллантириш ҳамда ижро этишга доир ишларга умумий раҳбарликни амалга ошириши ва уни мувофиқлаштириши, ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги фармойишларни имзолаш ваколатлари берилган.

Келгуси йил учун тасдиқланадиган харажатлар сметаси лойиҳасининг ҳар йили 1 июлдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасига киритиш учун Вазирлар Маҳкамасига юборилиши тартиби ҳам белгилаб қўйилган.

Муҳаммад ЖУМАГАЛДИЕВ,

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий
ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019