Қашқадарёдан Польшага 12 тонна гулхайри экспорт қилинди

17:10 15 Сентябр 2020 Иқтисодиёт
565 0

Маълумки, Қашқадарё вилоятида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга сезиларли даражада ошмоқда. Бундай натижага эришишда вилоятда фаолият кўрсатаётган, мамлакатимиз иқтисодиётининг фахри бўлган йирик замонавий корхоналарнинг ҳиссаси катта.

Яна шуни ҳам эътироф этиш лозимки, сўнгги йилларда кичик корхоналар, фермер хўжаликлари ва томорқа эгалари ҳам турли хилдаги озиқ-овқат, халқ хўжалиги ва экспортбоп маҳсулотларни етиштириб, аҳоли эҳтиёжини қондириш билан бирга, экспорт ҳажмини оширишда ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.

Яқинда, шундай корхоналардан бири “BBU Azamat” хусусий корхонаси томонидан воҳада етиштирилган 12 тонна қуритилган гулхайри ўсимлиги Польшага жўнатилди. Бу ҳақда ДБҚ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, гулхайри (Альтей) гулхайридошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт ўсимлиги ҳисобланиб, тиббиётда ишлатилади. Ўсимликнинг илдизи таркибида кўп миқдорда крахмал ва бошқа кўплаб фойдали моддалар мавжуд бўлиб, нафас олиш йўллари шамоллаши ҳамда меъда-ичак касалликларини даволашда ишлатилади.

Гулхайри ўсимлигини экспортга расмийлаштириш жараёни бошқарманинг «Китоб» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан экспортёр учун қулай вақтда, тезкорлик билан амалга оширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?