Қашқадарёдан хорижга қарийб 150 тонна қовун экспорт қилинди

10:07 14 Июнь 2019 Жамият
566 0

Иллюстратив фото

Вилоятнинг Косон, Чироқчи ва Қамаши туманларида етиштирилган тилими тилни ёрадиган хуштаъм қовунлари Россияга экспорт қилина бошланди. Экспортчилар учун яратилган қулай имкониятлар ва ишбилармон тадбиркорларнинг ғайрат шижоати самарасида серқуёш Ўзбекистон мевалари, полиз ва сабзавот маҳсулотлари дунёнинг узоқ нуқталаригача етиб бормоқда.

Ушбу замин тупроғида унган ноз-неъмат борки, бари сархил, экологик тоза, жуда тотли ва кўплаб фойдали хусусиятларни ўзида жамлаган. Шунинг учун ушбу маҳсулотларнинг қадри баланд, харидори кўп. Қишлоқ хўжалиги ривожига қаратилаётган эътибор сабаб эса нафақат бозорларимиз тўкинлиги таъминланяпти, балки истеъмолдан ортиқча мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини хорижга сотиш имкони вужудга келмоқда. Айниқса, бол каби табиий ширага бой қовунларга чет элларда талаб ошиб бормоқда.

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Ахборот хизматининг маълум қилишича бу йилги пишиқчилик мавсумининг ўтган даврида тадбиркорлар томонидан 142 тонна ана шундай қовун экспортга чиқарилди. Экспортчи корхоналар орасида Чироқчи туманидаги “Олтин воҳа агро инвест” МЧЖ ҳам бор.

- Айни вақтга қадар россиялик ҳамкорларимизга сара ва экспорт талабига мос қарийб 70 тонна қовун етказиб бердик, - дейди жамият раҳбари Абдулхай Номозов. – Хорижлик ишбилармонлар билан маҳсулотлар олди-сотдиси бўйича манфаатли келишувлар имзолаганмиз. Унга кўра, ҳамкорларга қовун, тарвуз, шафтоли каби сархил қишлоқ хўжалиги маҳсулоти экспорт қилиш кўзда тутилган.

А. Муҳаммадиев


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019