Қашқадарёда яширин тотализатор ташкилотчиси ушланди (видео)

12:36 30 Август 2018 Жамият
766 0
Фото: Скриншот/ "Халқ сўзи"

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Қашқадарё вилоятида яширин тотализатор ташкил қилган шахс ушланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган янгиликлар дастурида маълум қилинди.

Фуқаро А. яширин тотализатор очиб, фуқаролардан футбол ўйинлари учун пул ставкаларини қабул қилиб келган. У ғолиблар оладиган мукофот пулининг 10 фоизини ўзида қолдирган. Шундай қилиб, ёшларни ноқонуний ўйин бизнесига фаол жалб этиш билан ҳам шуғулланиб келган.

Ана шундай ёшлардан бири тотализаторга пул тикишга азбаройи берилиб кетганидан фойдаланган А. ундан 12 минг АҚШ долларини ютиб олган. Ўсмир ўз пулларини қайтариб олиш истагида янги ставкалар қилишда давом этган ва 9,6 минг доллар ютиб олиш имконига эга бўлган. Бироқ тотализатор ташкилотчиси бу пулларни унга беришдан бош тортган.

Аксинча, А.нинг ўзи ўша боладан катта миқдордаги пулни таҳдид қилиш ва қўрқитиш йўли билан ола бошлаган. Прокуратура вакиллари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида жиноятчи ўсмирдан 1,5 минг доллар олаётган пайтда қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар