Қашқадарёда тиббиётнинг қайси йўналишидаги кадрлар энг кўп етишмаяпти?

12:25 01 Март 2019 Жамият
212 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 “Халқ сўзи ONLINE”/Мунисхон Каримова. Қашқадарё вилояти ҳокими ўз ахборотида ҳудуддаги соғлиқни сақлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

Айтилишича, вилоятда соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш профилактика муассасаларининг 89 таси ёки 26,7 фоизи таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Шундан қишлоқ оилавий поликлиникалар – 36 та, оилавий поликлиникалар – 2 та, қишлоқ врачлик пунктлари – 46 та, шифохоналар – 3 тани ташкил этади. 

Мазкур даволаш профилактика муассасаларининг барчасида ичимлик суви, газ ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими таъмирга муҳтож. 

Вилоятда умумтаълим мактабларида кадрларга бўлган эҳтиёж 206 нафар ташкил этади. Шундан 42 нафари Чироқчи тумани, 24 нафари Қамаши тумани, 22 нафар Деҳқонобод тумани, 6 нафари Ғузор тумани, 15 нафари Косон тумани, 13 нафари Китоб тумани, 20 нафари Муборак тумани, 19 нафардан Миришкор ва Нишон туманлари, 11 нафари Шаҳрисабз шаҳри, 

8 нафари Шаҳрисабз тумани ва 7 нафари Яккабоғ тумани ҳиссасига тўғри келади.

Шунингдек, вилоят шаҳар, туман тиббиёт бирлашмалари ва уларнинг тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида жами 342 нафар шифокорга эҳтиёж мавжуд. Шундан, 213,5 нафари тор соҳа мутахассислари ва 128,5 нафари умумий амалиёт шифокорларидир. 

Бундан ташқари, вилоят бўйича энг кўп етишмаётган мутахассисликлар тез тиббий ёрдам шифокорлари, терапия, педиатрия, акушерлик ва гинекология, хирургия, функционал диагностика (УТТ, рентгенология), анестезиология ва реаниматология соҳалари ҳисобланади


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019