Қашқадарёда нега айрим тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмасдан келмоқда?

12:08 01 Март 2019 Жамият
277 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 “Халқ сўзи ONLINE”/Мунисхон Каримова. Сенат ялпи мажлисида Қашқадарё вилояти ҳокими парламент вакилларига ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботини тақдим этди.

Унда вилоят ҳокими ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ташқи иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш, қатор инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш борасида эришилган натижаларни қайд этиб ўтди. Хусусан, ўтган даврда тадбиркорлик субъектлари, аҳоли учун қўшимча даромад манбалари сезиларли даражада кўпайди. Қарши шаҳридаги “Кардиология” ва “Эндокронология” марказлари ҳамда вилоят “Юқумли касалликлар шифохонаси”ни тубдан янгилаш ва қурилиш реконструкция ишлари якунланиб аҳоли учун хизмат қилмоқда. Қарши шаҳрида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш ва атрофини ободонлаштириш, “Баркамол авлод” маркази биноси олдида Ўзбекистон Халқ қаҳрамони – буюк шоир Абдулла Орипов ҳайкалини ўрнатиш ва унинг номидаги она тили ва адабиёти фанидан чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш ишлари ниҳоясига етказилди. Аҳоли учун янгиланган намунавий арзон уй-жойлар ва Ички ишлар профилактика инспекторлари учун хизмат уйларини қуриш ишлари жадал давом этмоқда, аҳолини ичимлик суви, электр энергияси ва табиий газ таъминотини янада яхшилаш чоралари кўрилмоқда. 2018 йилда “Афросиёб” тез юрар поездини Шаҳрисабз шаҳригача олиб келинди...

Вилоят ҳокими вилоятни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти самарадорлигини оширишга салбий таъсир кўрсатаётган муаммо ва камчиликларга алоҳида тўхталди.

Унда айтилишича, вилоятда 534 та тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмасдан келмоқда. Уларнинг 20 таси муассисларнинг бедарак йўқолганлиги ёки вафот этганлиги, 227 таси ўз устав фондини шакллантирмаган ёки мол-мулкка эга бўлмаганлиги, 180 таси айланма маблағлари йўқлиги ёки хом ашё бўлмаганлиги, 70 таси банкрот ҳолатига тушганлиги, 37 таси бошқа ҳолатлар сабабли фаолият юритмаяпти.

Ҳудудда 2019 йил 1 январ ҳолатида жами 4 245 та бўш иш жойи мавжуд бўлиб, шундан 2 203 таси алоҳида малака талаб этиладиган мутахассисликларга, 774 таси ўқитувчи-педагог ва 631 таси шифокор кадрларга тўғри келади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019