Қашқадарёда МИБ ходимлари мактабларга китоб совға қилиш акциясини бошлади

18:09 28 Март 2019 Жамият
314 0

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган йиғилишда мамлакатимиз ёшларини кенг тафаккурли, билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш, аҳоли айниқса ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича долзарб вазифалар белгиланди.

Прокуратура органлари ходимларининг мазкур вазифаларни амалга оширишда муносиб ҳисса қўшишини таъминлаш, таълим муассасаларида китоб фондини бойитишга кўмаклашиш мақсадида Бюро органларининг барча ходимлари ўзлари таҳсил олган мактабларга бадиий адабиётларни тақдим қилишмоқда.

Дастлаб, Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ўқиши тавсия этиладиган китоблар рўйхати шакллантирилди ва шу асосда ишлар ташкиллаштирилди.

Бу хайрли иш 27-март куни Мажбурий ижро бюроси Китоб, Нишон туманлари ва Шаҳрисабз шаҳар бўлимлари томонидан давом эттирилиб, умумий ҳисобда 1000 дан ортиқ китоблар мактабларга тақдим қилинди.

Мақсад эса ягона – ёш авлод тафаккурини янада бойитишга ҳисса қўшиш.

Акция туманлар бўйлаб давом этяпти. Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан барчани бу хайрли ишга чорлаб қоламиз.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019