Қашқадарёда асаб-руҳий касалликлар шифохонаси сирини фош қилишга уринган журналистга куч ишлатилгани ростми? –ССВ изоҳи

18:29 05 Сентябр 2019 Жамият
90 0

“daryo.uz” сайтида эълон қилинган “Қашқадарёда асаб-руҳий касалликлар шифохонаси сирини фош қилишга уринган журналистга куч ишлатилгани айтилмоқда. Шифохона қандай сирни яширмоқда?” номли материалда журналист Дилшод Набиевнинг жорий йил 27 август куни тунги соат 23.00дан кейин вилоят 1-сонли асаб-руҳий касалликлар диспансерини видео лавҳага олиш мақсадида борганида диспансер навбатчи ходимлари томонидан қаршиликка  учрагани, унга нисбатан куч ишлатилгани ва иш қуроллари олиб қўйилганлиги ҳақида сўз юритилган. Ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Ўрганиш жараёнида диспансер ишчи-ходимлариЎзбекистон Республикасининг “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги қонуннинг 7-11 моддалари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Психиатрия шифохоналарининг Низоми”нинг 54-бандига асосан ҳаракат қилганликлари аниқланган. 

Жумладан, мазкур қонуннинг 7-моддасига кўра, руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг қатор ҳуқуқлари билан бирга, тиббий восита ва усулларни синаш, илмий тадқиқотлар ёки ўқув жараёни объекти тариқасида фойдаланилишга, фото, видео ёки кино суратга олинишга олдиндан розилик бериш ва исталган босқичда ундан воз кечиш ҳуқуқи қатъий белгилаб қўйилган.

Диспансерда тунги навбатчиликда турган ходимлар қонунчиликдаги ушбу меъёрларни эслатишига қарамасдан, журналист навбатчи ходимларга бўйсунмаганлиги, турли сўзлар билан шифокорларни  ҳақорат қилганлиги юзасидан Қарши шаҳар ички ишлар бўлимига билдиришнома тақдим этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Вазият ойдинлашгач батафсил маълумот берилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019