Қашқадарёда 43 ёшли аёл ўзига ўт қўйиб ҳалок бўлди

11:09 02 Июль 2020 Жамият
4896 0

Ижтимоий тармоқларда “Ерини қўшнилари ноқонуний олиб қўйганига норозилик билдирган 43 яшар Яккабоғлик аёл ўзига ўт қўйиб ҳалок бўлгани ҳақида” хабар тарқалган. Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси баёнот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 26 июнь куни Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига Яккабоғ тумани, “Оқтош” МФЙ, Боғзор кўчасида яшовчи фуқаро М.Абдиазизова куйиш тана жароҳатлари билан келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, шу куни ЖКнинг 103-моддаси

1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фуқаро М.Абдиазизова қўшниси П.Қодиров ва Э.Пардаевлар билан ер масаласида ўзаро жанжаллашиб келгани сабабли, жорий йилнинг 26 июнь куни фуқаро Э.Пардаевнинг “Оқтош” МФЙ раисига қилган мурожаати асосида маҳалла раиси Қ.Кенжаев, “Ермулк-кадастр” ДК Яккабоғ тумани филиали мутахассиси Б.Хушмуродов ва туман ИИБ профилактика инспектори М.Эгамбердиевлар низоли ер участкасига келишиб, улардан ерга оид ҳужжатлари сўрашганида, М.Абдиазизова яшаш уйи ҳовлисига кириб, устига бензин сепиб чиқиб, қўлидаги гугурт билан ўзига ўзи ўт қўйган.

Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасида, фуқаро М.Абдиазизованинг олган тан жароҳати тананинг алангадан 96 фоиз, III-IV даражали куйиш кўринишида эканлиги кўрсатилган.

М.Абдиазизовага шифокорлар томонидан барча тиббий ёрдамлар кўрсатилган бўлишига қарамасдан у 27.06.2020 йилда вафот этган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?