Қашқадарёда 15 ёшли ўқувчи  нега ўз жонига қасд қилди?

17:01 28 Октябр 2019 Жамият
305 0

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Қашқадарёда 15 ёшли ўқувчининг жасади каналдан топилди” мавзусидаги хабарлар юзасидан баёнот берилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди. 

Унда қайд этилишича, 2019 йилнинг 19 октябрь куни Қарши тумани, “Хониён” МФЙ, Юксалиш кўчасида яшаган вояга етмаган Рахим А. (2004 й.т., 7-сонли мактаб ўқувчиси) “Қарши Бош канали”нинг “Дашт” қишлоғидан оқиб ўтувчи қисмидаги кўприкдан сувга сакраб, ўз жонига қасд қилган.

Ҳолат юзасидан ишга алоқадор 7-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори ва ишчи-ходимларидан ҳамда ўқувчилардан тушунтиришлар олинган.

Аниқланишича, ўқувчи Рахим А.нинг мобил телефонида уятсиз видеолар ёзилганлиги сабабли синф раҳбари томонидан онаси мактабга чақиртирилган. Онаси мактабга келиб, ўғлига танбеҳ қилганидан сўнг, Рахим А. мактабдан югуриб чиқиб кетиб, канал томонга кетганлиги, синфдошлари эса унинг орқасидан боришганлиги ва Рахим А.ни узоқдан ўзини каналга ташлаганини кўришган.

Ушбу куни вояга етмаган Рахим А.ни ҳеч ким уриб ҳақорат қилганлиги ҳолати аниқланмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш давомида Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Қарши тумани ИИБ, вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссия ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларига хизмат текширувлари тайинланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?