Қашқадарё вилоятидаги табиий офат бўйича расмий баёнот берилди

2019 йил 30 апрел куни соат 21:25 да Тошгўзар – Бойсун – Қумқўрғон темир йўлининг Оқработ – Чашмаиҳофизон темир йўл участкасининг 103 км.да (Оқработ стантсиясидан 8 км узоқликда) поезд ҳаракатининг ўнг томонида ер кўчкиси содир бўлди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” Ахборот-таҳлилий медиа маркази хабар берди.
Ер кўчкиси пайтда ушбу участкадан №081-сонли Сариосиё – Тошкент йўналишдаги йўловчи поезди ҳаракатланаётган эди ва поезднинг 3 та вагони ҳаракатдан тўхтади. Мазкур поезд ишчи-ходимлари (бригадаси) томонидан ўз вақтида амалга оширилган тезкор саъй-ҳаракат туфайли барча йўловчилар поезднинг қолган вагонларига кўчирилди ва жойлаштирилди.
Қайд этиш жоиз, мазкур ҳолатда жабрланганлар йўқ. Барча буюм ва ҳужжатлар ўз эгаларига етказилди.
Соат 22:10да №081-сонли поезд “Деҳқонобод” станциясига етиб келди. У ерда йўловчи поезди тўлиқ техник кўрикдан ўтказилди, шунингдек йўловчиларни жойлаштириш мақсадида қўшимча иккита вагон уланди. Сариосиё – Тошкент йўналишдаги йўловчи поезди ўз манзилига етиб борди.
Ҳозирги вақтда шикастланган темир йўлнинг устки қисми тўлқ тикланиб пўлат излари тикланди ва юк ташиш ва йўловчи поездларнинг ҳаракатланиши белгиланган тартибда йўлга қўйилган.
Кўчки содир бўлган ҳудуд ”Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ходимлари томонидан назоратга олинган.
ИЗОҲ: Оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган фотосуратларда пўлат изларининг қайта тиклаш жараёни акс эттирилган.
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида
- Фарғонада бензиннинг нархи ўн минг сўмга чиқиб кетди. Савдо фақат нақд пулда амалга оширилмоқда
- Касаба уюшмалари тўғрисида
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
09 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: