Қашқадарё ҳудудида зилзила содир бўлди

09:33 04 Октябр 2018 Жамият
1063 0

3 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:44 да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 389 км узоқликда жанубий йўналишда Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани ҳудудида қайд этилди.

Эпицентрда зилзила магнитудаси 3,6, унинг чуқурлиги 10 километрни ташкил этган

Зилзила кучи Қарши шаҳрида 3 баллни ташкил этган. Республиканинг бошқа ҳудудларида зилзила қайд этилмади. Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019