Қаршида Ватан учун жон фидо қилган ички ишлар ходимлари сиймоси акс эттирилган “Хотира монументи” очилди

11:12 10 Май 2019 Жамият
453 0

Фото: «Халқ сўзи»

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан вилояти ички ишлар бошқармаси биноси ёнида қурилган “Хотира монументи”мажмуасида ички ишлар тизимида самарали хизмат қилиб, жиноятчиларни қўлга олиш, зарарсизлантириш ҳамда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган 15 нафар фидойи инсон сиймоси акс эттирилган.

Мажмуанинг очилишига бағишланган маросимда вилоят ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси раҳбарлари, хизмат вазифасини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ўғлонларнинг ота оналари ва жамоатчилик вакиллари иштирок эди. Юртимизда қутлуғ Рамазон ойи файзу таровати кезиб юрган айни кунларда ўтганларнинг хотирасини ёд этиш, уларга ҳурмат, эҳтиром кўрсатиш каби бундай эзгу амаллар осойишталигимиз қурбонлари руҳини шод этиш ва улар ортида қолган ўксик кўнгилларга таскин бўлади.

Иштирокчилар эл-юрт осойишталигини асраш йўлида ўзининг азиз жонини ҳам аямаган Ватаннинг бу жасур ва матонатли фарзандлари хотирасини эслаб, уларга таъзим бажо этдилар. Унда таъкидланганидек, уларнинг жасорати ички ишлар тизимида хизмат қилаётган ҳар бир ходим учун ибрат намунаси, асл фидойилик мактабидир.

А. Муҳаммадиев.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019