Қаршида Миср билан ҳамкорликда гепатит С касаллигига қарши дори воситалари ишлаб чиқарилади

Шу кунларда Миср давлатининг бир қатор нуфузли компаниялари раҳбарларидан иборат делегация Қарши шаҳрида меҳмон бўлиб турибди, деб хабар берди вилоят мухбиримиз Аҳад Аҳад Муҳамадиев.
Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Усмонов бошчилигидаги 14 кишидан иборат делегация аъзолари иштирокида дастлаб маҳаллий тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. Музокаралар давомида вилоятда фармацевтика, саноат, хизмат кўрсатиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби соҳаларда инвестициявий лойиҳаларни татбиқ этиш борасидаги фойдали битимлар ҳақида келишиб олинди.
Хусусан, Қарши шаҳридаги “Дори Дармон” ДУК билан Миср давлатинниг “One World Pharma” компанияси ҳамкорлигида “One world Kashdarya” қўшма корхонасини ташкил этиш юзасидан келишувлар олиб борилди. Ушбу лойиҳа доирасида гепатит С касаллигини олдини олиш ва унга қарши курашиш учун дори воситалари ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда. Лойиҳага дастлабки босқичда 5 млн. АҚШ доллари йўналтирилади. Шундан 3,5 млн. доллари хорижий инвестиция бўлиши кутиляпти.
Учрашувда Қашқадарё саноат салоҳияти, ҳудуддаги мавжуд бой ер усти ва ер ости бойликлари, улардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берилди.
Таъкидланганидек, хорижлик инвесторлар билан олиб борилаётган ҳамкорлик алоқалари вилоят тадбиркорлари учун қатор имконият ва имтиёзлар яратмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятга 140 дан ортиқ инвесторлар ташриф буюрди ва улар билан бир қатор самарали келишувларга эришилди.
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда яна бир янги енгил автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Нархи 270 млн. сўмдан бошланади (ФОТО)
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Иқтисодиёт университети беш кунлик таълим тизимига ўтди
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- Фарғонада бензиннинг нархи ўн минг сўмга чиқиб кетди. Савдо фақат нақд пулда амалга оширилмоқда
- Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва журналистлар ўртасидаги можаро бўйича баёнот берди
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
02 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: