Қаршида лойиҳа қиймати 25 миллиард сўмга тенг бўлган боғ қурилмоқда (Фото)

13:15 30 Июнь 2018 Жамият
522 0
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида “Ватанпарвар” боғининг қурилиш ишлари давом этмоқда. Ушбу боғни барпо этиш учун вилоят ҳарбий-маъмурий сектор томонидан 25 миллиард сўм ажратилган бўлиб, ҳозирги кунда боғнинг смета-лойиҳаси ишлаб чиқилди ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати томонидан “Халқ сўзи online”га маълум қилинишича, бугунгача 4 миллиард сўмлик ишлар бажарилган.

“Ватанпарвар” боғи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28—29 январь кунлари Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи чоғида берган топшириқлари ижросини таъминлаш, вилоятда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мактаб ўқувчиларида ҳарбий касбга ҳавас уйғотиш мақсадида бунёд этилмоқда.

Боғ ҳудудидан музей, амфитеатр, турли аттракционлар, автодром, электрон тир, парашютдан сакраш майдончаси, Мудофаа вазирлиги тақдим этган ҳарбий техника ва самолётлар макетлари ўрин олади.

Шунингдек, боғга ташриф буюрувчилар мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча шароит яратилади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар