Қарши туманидаги боғча ва мактабларга мажбурий тартибда билет сотилмоқда

15:58 16 Август 2019 Жамият
86 0

Қарши туманидаги мактаб ва боғчаларга 15 август куни бўлиб ўтадиган туманнинг Мустақиллик байрамига мажбурий тартибда билет сотилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбирига исми очиқланса ишдан бўшатилишидан қўрққан мурожаатчи маълум қилди.

Ахборот манбаининг хабар беришича, Мустақиллик байрами учун сотилаётган билет нархи 12 000 сўм. Аммо баъзи боғчалар учун билет 12 500 сўмдан сотилган.

Билетдан англашилишича, концертда «Қалпоқ» кулги жамоасининг чиқиши кутилмоқда. Қалпоқ ҳажвий гуруҳи ижодий учрашуви ҳамда кулги кечаси эканлиги ёзилган билетдан маълум бўлишича, концерт билетлари ташкилотчиси «Абдувоҳид Саломат» оилавий корхонаси.

Мажбурий тартибда билет сотилаётганлигини тасдиқлаган боғча тарбиячиларидан бирининг айтишича, бу билетлар нафақат боғчаларга, балки мактаб ўқитувчиларига ҳам тарқатилмоқда. Билет тарқатаётган ташкилотчилар бу туман ҳокимлиги топшириғи эканлигини уқтирган.

«Қалпоқ» кулги жамоасининг концерти ва ижодий учрашуви деб ёзилган билетларда концерт бўладиган кун ва соати ёзилмаган. Аммо билет нархи 12 000 сўм эканлиги кўрсатилган.

«Мустақиллик байрамига пойтахтдан келган санъаткорлар шулар экан. Шунинг учун мажбурий тартибда пул йиғишмоқда. Туман бюджетида битта концертни ўтказишга етадиган пул ҳам қолмадими? Нега энди ҳа деб боғча ва мактабларга ёпишишади?», — дейди мурожаатчи.

Тумандаги мактаб ўқитувчиларига ҳам мажбурий тартибда билет сотилаётганини тумандаги мактабларнинг бирида ишловчи директор рад этди. Директорнинг айтишича, мактабларда концерт учун ҳеч қандай билет сотилмаяпти. Мактаб директорларининг ўзи ҳам туманнинг мустақиллик байрами 15 август куни бўлишини бугун эшитган.

Концертга мажбурий тартибда билет сотилганлигини тасдиқлаган яна бир суҳбатдошнинг айтишича, бугун, 15 август куни тумандаги барча боғчаларда пул йиғиш бошланган. «Битта билет нархи бир кишига оғирлик қилса, биргалишиб тўлаймиз дейишиб боғчадаги барча ишчилардан 3–4 минг сўмдан пул йиғиляпти», — дейди суҳбатдош.

Исми очиқланишини истамаган боғча масъулларининг айтишича, боғчалар учун билетни туман мактабгача таълим бўлимидан Нигора исмли ходим пуллаяпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019