Қарши шаҳрида карантин қоидаларини бузган шахслар аниқланди. Улар қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилди

15:18 25 Март 2020 Жамият
60 0

“Xalq soʻzi ONLINE”. Аҳад Муҳаммадиев/Қашқадарё. Наманган вилояти, Чуст тумани, Машъал кўчасида яшовчи фуқаро М.А. 21 март куни ўзбошимчалик билан Қарши шаҳридаги карантин ҳудудини тарк этганлиги сабабли Қарши шаҳар ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан жазога тортилди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан “Xalq soʻzi ONLINE” маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан коронавирус тарқалиши туфайли фавқулодда ҳолат даврида эҳтиёт чоралари кўрилиши, хусусан озиқ-овқат дўконлари, дорихона ва банклардан ташқари барча савдо объектларининг ёпилишига қарамасдан Қарши шаҳар, “Оқтепа” МФЙ, Ғузор кўчасида яшовчи фуқаро Ч.А. 21 март куни “KOLORADO” номли кафесида фаолият юритганлиги, Қарши шаҳар, “Гунгон” МФЙ, Хонобод кўчасида яшовчи фуқаро Х.А.га тегишли “Саховат” чойхонаси карантин қоидаларини бузган ҳолатда фаолият кўрсатганлиги туфайли ушбу шахслар ҳам тегишли тартибда маъмурий жазога тортилган.

Бутун жаҳон коронавирус пандемиясига қарши курашаётган бир пайтда, Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан ҳам кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоят ИИБ Ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Санитария ва эпидемиология қоидаларини бузмаслик, карантин тартибларига риоя қилиш тўғрисида фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилиб, эслатмалар тарқатилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019