Қаровсиз қолган бола гугурт ўйнаши оқибатида келиб чиққан ёнғин туфайли вафот этди

09:40 25 Август 2019 Жамият
83 0

Иллюстратив фото

2019 йил 23 август куни соат 10:41да Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида Яккабоғ маҳалласида яшовчи 46 ёшли Ғ.Ш.нинг уйида ёнғин содир бўлиб, ёнғин қўшнилари С.Р. ва М.Х. исмли аёлнинг уйига ўтган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда ёнғин чиққан уйнинг 180 кв.м. майдони ва икки ён қўшнилар уйининг томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган. Шунингдек ёнғин ўчириш вақтида Ғ.Ш.нинг 11 ёшли ўғлининг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин Ғ.Ш.нинг 12 ҳамда 11 ёшли ўғилларининг гугурт ўйнашлари ва ҳовлида турган елим идишдаги бензинни ёниб кетиши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019