Қарор қабул қилинди: 1 августдан автомобилларнинг ойналарини қорайтириб юриш мумкин

19:01 18 Июль 2018 Ҳужжатлар
1423 0
Фото: Avtorinok.ru

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 
Бу ҳақда Адлия вазирлининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар тарқатди.

Қарорга мувофиқ:
•    2018 йил 1 августдан қорайтирилган ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат берилди;

•    ойналарни қорайтириш Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази» ДУК                     томонидан амалга оширилади;

•    ойналарни қорайтириш учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ)дан рухсатнома (1 йилга берилади) олиш керак;

•    орқа ойнани ёруғлик ўтказувчанлик беш фоиздан кам бўлмаган (95 фоизга қорайтириш), орқа ён ойналарни ёруғлик ўтказувчанлик 30 фоиздан кам       бўлмаган (70 фоизга қорайтириш) даражада ўзгартириш мумкин;

•    олд ойнанинг тепа қисмини 14 см дан кўп бўлмаган ва ёруғлик ўтказувчанлик 30 фоиздан кам бўлмаган шаклда ўзгартириш учун рухсатнома шарт         эмас;

•    хорижий давлатларнинг ойналари қорайтирилган енгил автотранспорт воситаларини Ўзбекистонга вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Қорайтиришга рухсатнома берганлик учун тўловлар:
•    жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 90 баравари (16 587 000 сўм);

•    юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 120 баравари (22 116 000 сўм);

•    хорижий давлатлар юридик шахсларига энг кам иш ҳақининг 140 баравари (25 802 000 сўм).
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар