Қариш жараёнини тезлаштирувчи маҳсулотлар маълум қилинди

23:11 19 Май 2020 Lifestyle
659 0

Испаниянинг Наварра университети тадқиқотчилари қаришга олиб келадиган маҳсулотларни маълум қилишди.

Бу ҳақда La Vanguardia нашри хабар бермоқда.

57 дан 91 ёшгача бўлган 886 киши иштирок этган тадқиқот давомида олинган маълумотларга таянган ҳолда олимларнинг аниқлашларича, ултра-қайта ишланган таомларнинг ҳаддан ортиқ истеъмоли (кунига уч мартадан кўпроқ порция) ҳужайралар теломераларини қисқартиради. Хромосомалар учида жойлашган ушбу теломерлар, одатда, ёш ўтгани сайин камайиб боради, аммо ортиқча ишланган егуликлар таъсири бу жараённи деярли икки баравар тезлаштиради.

Қайд этилишича, газланган ва алкоголсиз ичимликлар, қайта ишланган гўштлар (колбаса, гамбургерлар), саноат пишириқлари, сутли коктейллар ҳамда пишириқлар ёки тайёр пицца каби таомлар ултра-қайта ишланган озиқ-овқатлар ҳисобланиб, хушбўй ҳамда ранг берувчи воситалар, эмулсификаторлар, консервантлар ва бошқа қўшимчаларни ўз ичига олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?