Қарийб 700 нафар қутқарувчи яйловлардаги ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда

11:32 09 Август 2018 Дунё
367 0
Фото: caravan.kz

Бу ҳақда Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қирғизистоннинг Талас вилоятидаги Алмалуу яйловидаги “тилсиз ёв” Қозоғистон чегарасига ҳам ўтди. Қирғизистон томонидан 500 киши, Қозоғистон томонидан 150 нафарга яқин киши ёнғинга қарши курашмоқда. Қозоғистон фавқулодда вазиятлар қўмитаси ушбу муаммони ҳал этиш учун вертолёт ҳам жалб қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистон томонидан олов қамраб олган майдон тахминан минг гектарга тенг.

Маълум бўлишича, Талас вилоятининг Манас туманидаги Алмалуу яйловида қуруқ ўтлар 5 августдан буён ёнаяпти. Олов Қирғизистоннинг Қозоғистон билан чегарадош “Лагерь” ҳудудида содир бўлди.

Манас туманида фавқулодда вазият тартиби жорий қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар