Қарийб 70 йиллик айрилиқдан сўнг яна бир бор учрашиш имконияти яратилди

1950-1953 йилларда бўлиб ўтган Корея уруши оқибатида бўлиниб кетган корейс оилалари бугун тонгда Жанубий Кореядан КХДРга бир-бирлари билан юз кўришиш учун жўнаб кетди. Бу ана шундай учрашувларнинг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилмоқда, дея хабар берди “Синьхуа” манбаси.
Оилалар бир-бирларини қарийб 70 йил давомида кўрмаган. Маълумотларга кўра, фуқаролар автобусларда соҳил бўйидаги Сокчхо шаҳрида Шимолий Кореядаги қариндошларини кўриш учун юборилган. Учрашув иштирокчиларининг аксарият қисми 80 ёшдан ўтган ва улар ногиронлик аравачасисиз ёки ўз яқини кўмагисиз ҳаракатлана олмайди.
Маълумот учун, бундан олдинги шу каби эзгу маросим шу йил 20 август куни КХДР ҳудудида жойлашган Олмос тоғлари курорт зонасида ташкил этилганди. Ўшанда дийдор кўришиш уч кун давом этганди. Иккинчи босқич ҳам бугун бошланиб, якшанба якунланади.
Жанубий Кореянинг бирлашиш вазирлиги маълумотига кўра, мазкур тадбирда жами 250 киши иштирок этади.
Вазирлик томонидан қайд этилишича, айни пайтда Жанубий Кореяда салкам 60 минг нафар бўлинган авлод вакили қолган. Улардан 41,4 фоизи 80 ёшдан ўтган, 22,4 фоизи 70дан ўтган, 20 фоизи 90дан ўтган кексалардир. Ҳар йили уларнинг сони ўртача 3,8 минг кишига қисқариб бораяпти.
Кўп ўқилганлар
- Узоқ танаффусдан сўнг Исмоил Жўрабековдан эксклюзив интервью
- Ўзбекистонлик машҳур боксчи қонидан допинг топилган
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- GM Uzbekistan номи ўзгаради
- Ўзбекистонда Captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: