Қандай тоифадаги маҳкумларга сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилмоқда?

10:35 24 Август 2019 Сиёсат
160 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Мунисхон Каримова- "Xalq so'zi"-Online. Ялпи мажлисда муҳокама қилинаётган “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республика сининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун сайлов жараёнига нисбатан ягона шаффоф ва самарали ёндашувлар асосида ишлаб чиқилгани айтиб ўтилди. Унга мувофиқ, 20 дан ортиқ қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларга сайловларида иштирок этиш ҳуқуқини бериш мақсадидатегишли ўзгартишлар киритилмоқда. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси бешинчи қисми билан “Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда. Демак, унга кўра ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумлар сайловчи сифатида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Сайлов кодекси қабул қилиниши муносабати билан “Ўзбекистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонун ўз кучини йўқотган деб топилди. Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонундаги референдумни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ваколатлари “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида“ги Қонунга ўтказилди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Қонунни ишлаб чиқишда, 20 тадан ортиқ давлатлар, хусусан, Франция, Италия, Канада, Польша, Белорусь, Озарбайжон ва бошқа давлатларнинг сайлов қонунчилигига доир тажрибалари ўрганилган.

Мазкур қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалари киритилиши мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим аҳамият касб этади ва ошкоралик, шаффофлик, ҳаққонийлик, холислик каби демократик принципларни ўзида акс эттиради.

“Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан маъқулланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019