“Қамчиқ” довони бўйича тарқалган хабарлар рад этилди

10:49 10 Январь 2019 Жамият
643 0

Фото: ФВВ

ФВВ ижтимоий тармоқларда “Қамчиқ” довонида қор ёғиши натижасида тирбандликлар юзага келганлиги тўғрисида тарқалган маълумотларни рад этди.

“Ижтимоий тармоқларда 8 январь куни “Қамчиқ” довонида қор ёғиши натижасида тирбандликлар юзага келганлиги тўғрисида асоссиз маълумотлар тарқалди. Ушбу маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида қуйидагиларни маълум қиламиз:

А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонида 2019 йилнинг 8 январь куни қор ёғиши кузатилган ва ўртача ҳарорат -4 даражани ташкил этган, йўлнинг қатнов қисмида икки томонлама ҳаракат амалга оширилган, қор уюмлари ва музламалар, шунингдек, ҳеч қандай тирбандликлар юзага келмаган”, - дейилади ФВВ расмий сайтида берилган баёнотда.

“Ўзгидромет” хизмати томонидан берилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 январь куни “Қамчиқ” довонида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиши эҳтимоли мавжуд, 7-12 м/с тезликда шамол эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019