Қалбаки маҳсулотлар учун қонуний жавобгарлик кучайтирилади

18:21 23 Сентябр 2020 Жамият
72 0

Мамлакатимизда контрафакт маҳсулотлар айланмасини олдини олиш, интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланганлик учун қонуний жавобгарликни кучайтириш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда “Havas food” МЧЖ компанияси ўртасида контрафакт маҳсулотлар савдосининг олдини олиш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда компания тармоғига кирувчи супермаркетларни контрафактсиз ҳудудга айлантириш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Шу ўринда контрафакт сўзига таъриф бериб ўтсак. Бу — асл маҳсулот брендини ўзлаштириб, интеллектуал мулк ҳуқуқларини жиддий равишда бузиб чиқарилган маҳсулотдир. Афсуски, сўнгги пайтларда савдо дўконларида контрафакт маҳсулотлар тури кўпайиб бормоқда. Бу эса тегишли тартиб-қоидаларни поймол қилиш билан бирга, истеъмолчиларнинг саломатлигига ҳам жиддий зарар етказмоқда. Юқорида имзоланган меморандум шу боисдан ҳам ҳар томонлама долзарбдир.

Меморандум доирасида “Havas food" МЧЖ компанияси савдо дўконларида сотилаётган маҳсулотлар бўйича Агентликка сўров йўллаш орқали маҳсулотларнинг контрафакт ёки контрафакт эмаслиги бўйича мутахассис фикрини олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Шу билан бирга, агентлик мутахассисларини жалб қилган ҳолда компанияда хизмат қилаётган ходимларнинг интеллектуал мулк соҳаси бўйича билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ўтказиб борилади.

Агентликнинг контрафакт маҳсулотлар савдоси олдини олиш йўлида олиб бораётган ташаббусига ўзига ишонган тадбиркорлар ҳамкорликка қўшилиши ва бу борада ўз таклифларини билдириши мумкин. Сабаби ушбу ташаббус ҳалол тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган тараф манфаатлари учун хизмат қилади.

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?