Қайси нуфузли компаниялар ОТМ дипломисиз ҳам ишга қабул қилиши маълум бўлди

11:37 25 Август 2018 Дунё
764 0
Фото: Glassdoor

Ижтимоий бандлик соҳасидаги машҳур Glassdoor онлайн-сервиси АҚШда ишга қабул қилишда номзодлардан олий маълумотли бўлишни талаб этмайдиган 15 та корпорация номини эълон қилди. Улар ичида Apple, Google, IBM, Ernst and Young, Costco, Hilton, Starbucks, Bank of America каби дунё брендлари бор.

Google вакиллари олий маълумот олмасдан туриб муваффақиятга эришган инсонларни анчадан буён нодир инсонлар деб ҳисоблаб келади ва уларни топиш учун бор куч-ғайратини сафарбар этади.

IBMда қарийб 15 фоиз янги ходимлар бакалаврлик даражасига эга эмас. Бундан олдин ушбу компания бош директори Виржиния Рометти кўплаб техник мутахассисликларда ОТМда тўрт йил ўқигандан кўра профессионал курслар ва амалий тажриба кўпроқ самара келтиришини маълум қилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019