Қайси давлат киберҳужумлар ёрдамида қарийб 2 миллиард АҚШ доллари ишлаб топди?

14:20 06 Август 2019 Дунё
212 0

Иллюстратив фото

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Шимолий Кореяга нисбатан санкциялар ижроси мониторингини олиб борадиган экспертлик гуруҳи Пхеньян киберҳужумлар ёрдамида қарийб 2 млрд. доллар олгани ҳақида хабар берди. Мамлакат ушбу маблағлардан ядро қуроллари ва ракеталарини ишлаб чиқаришда фойдаланиши мумкинлиги тахмин этиляпти. Гуруҳ охирги олти ойга оид вазият ҳақидаги ҳисоботни тақдим этган.

Маърузада КХДР молия институтлари ва криптовалюталар айирбошлаш биржаларидани маблағ ўғирлиш учун янада мураккаб киберҳужумлар ташкил қилган.

Экспертларнинг фикрича, мазкур амалиёт Шимолий Кореянинг бош разведка бюроси томонидан олиб борилган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши вакиллари КХДР томонидан киберҳужумлар сони ошгани ҳақида гапирар экан, турли мамлакатлар ҳукуматлари халқаро молиявий фаолият масалаларида ўзаро ахборот алмашишлари муҳим эканлигини таъкидлаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019