Қайноқ чой саратон келтириб чиқариши мумкин

15:50 28 Март 2019 Жамият
391 0

Иллюстратив фото

Кўп миқдорда қайноқ чой (ёки бошқа ҳар қандай қайноқ ичимлик) ичиш хавфли ва катта эҳтимол билан қизилўнгач саратонининг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. 50 мингдан зиёд инсон қатнашган кенг кўламли тадқиқот шундай хулоса билан якунланган, деб хабар берди BBC.

Тадқиқот Эроннинг шимолий-шарқида бўлиб ўтган. Олимлар 10 йилдан ошиқроқ вақт давомида 45 ёшдан 70 ёшга қадар бўлган қайноқ чой ичувчи эркак ва аёлларни кузатиб борганлар. Тадқиқот мобайнида ичимликнинг ҳарорати ва истеъмол қилинаётган миқдори ҳамда пиёлага қуйилишидан то ичилгунига қадар ўтган вақт қайд этиб борилган.

Тўпланган маълумотлар турли давлатлар ва маданиятлар кўра фарқланади. Маълум бўлишича, ҳарорати Цельсий бўйича 60 даражадан юқори бўлган ичимлик аксарият одамлар томонидан чидаб бўлмас даражада иссиқ чой сифатида қабул қилинади.

Олимлар келган хулосага кўра, бир кунда ҳарорати 60 даражадан юқори бўлган чойдан икки пиёладан кам бўлмаган миқдорда ичган одамларда қизилўнгач саратони ривожланиш хавфи бунча миқдорда чой ичмайдиганлардан кўра икки карра юқори бўлади.

АҚШда саратоннинг бу тури энг кенг тарқалган онкологик хасталиклар рўйхатида саккизинчи ўринни эгаллаган. Қизилўнгач саратони билан касалланиш хавфи эркакларда 1:132, аёлларда 1:455 нисбатни ташкил қилади.

Бироқ бошқа мамлакатларда манзара умуман ўзгача. Масалан, Эрон ва Хитойда қизилўнгач саратони анча кенг тарқалган касаллик ҳисобланади. Бунга овқатланиш маданияти ва чекиш каби омиллар сабаб, дея кўрилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019