Қаҳвахоналар тармоғининг собиқ директори президент бўлмоқчи

14:27 22 Январь 2019 Дунё
438 0

Фото: Getty Images

Starbucks компаниясининг собиқ директори Ҳовард Шульц АҚШ президентлигига ўз номзодини илгари сурмоқчи, деб хабар берди CNN. 40 ёш арафасида турган ушбу шахс ижтимоий ишбилармонликни фаол илгари суриши билан танилган.

У Starbucks раҳбарлигидан 2018 йилда кетган эди. 2020 йилги президент сайловларида эса ўзини мустақил номзод сифатида илгари сурмоқчи. Лекин у бу борадаги ҳал қилувчи қарорга ҳали келмаган.

Одатда АҚШда мустақил номзодлар унча кўп овоз олишолмайди. Бу борадаги энг яхши кўрсаткич 1992 йилда сайловларда мустақил номзод сифатида иштирок этган тадбиркор Росса Перога тегишли – 18,9 фоиз. Орадан тўрт йил ўтиб у қарийб 8 фоиз овоз олган.

Шульцнинг сиёсий қарашларига келадиган бўлсак, у кучли ижтимоий ҳимоя тарафдоридир.

Starbucks директори бўлиши билан у ижтимоий тадбиркорликни фаол жорий этишни бошлаган. Хусусан, қочоқларни ишга олган, барча ходимларга тиббий ёрдам таклиф этган, камситишга қарши курашган, катта-катта ёрдам пуллари тўлаган. Умуман, ўз қўл остидагилар ҳақида кучли қайғурган.

Шульц компанияни 1987-2000 йилларда бошқарган, кейин 2008-2017 йилларда ҳам шу ишини давом эттирган. Ўтган 30 йилда Starbucks АҚШдаги 11 та қаҳвахонадан дунёнинг 77 та давлатида 30 мингта нуқтасига эга бўлгани улкан брендга айланди. Унинг капиталлашув даражаси 80 млрд. долларга тенг.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019