Қаҳрамон шоир ёди

17:50 11 Май 2018 Маданият
575 0
Фото: Zamin.uz

Ибройим Юсупов ўзининг серқирра ижоди, бетакрор шеърияти, публицистик асарлари билан ёрқин из қолдирган адиблар сирасига киради. Унинг “Бахт лирикаси”, “Кунчиқар йўловчисига”, “Ўйлар”, “Етти наво”, “Дала орзулари” сингари ўндан зиёд шеърий тўпламлари, достон ва поэмалари аллақачон қорақалпоқ ва ўзбек халқининг адабий мулкига айланиб улгурган. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари,  Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Қаҳрамони Ибройим Юсупов хотирасига бағишланган маданий-маърифий тадбирда ана шулар ҳақида сўз юритилди. 

Ибройим Юсупов қардош халқлар ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан ташкил топган А. Пушкин, М. Лермонтов, Т. Шевченко, Ж. Байрон  асарлари, Шекспир сонетлари, Навоий ва Ҳофиз ғазаллари, Умар Хайём рубоийларини қорақалпоқ тилига юксак маҳорат билан таржима қилди.  Шунингденк, унинг асарлари рус, ўзбек, қоғоқ тили билан бир қаторда украин, белорус, грузин, латиш, болгар тилларига ҳам ўгирилган.  

У Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган  санъат арбоби, Бердақ номидаги давлат мукофоти  совриндори, “Эл-юрт ҳурмати”, “Дўстлик” ордени соҳибидир. 2004 йилда  Ибройим Юсупов “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган.

Тадбир доирасида шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган фото ва китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Мавжуда ХОЛМАТОВА.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар