«Қадринг баланд бўлсин, она тилим» халқаро танлови ғолиблари аниқланди

08:27 20 Октябр 2020 Жамият
344 0

Ўзбек тилини ривожлантириш ва халқаро миқёсда нуфузини ошириш, давлат тили сифатида ўқитилишида илғор педагогик фаолиятни қўллаб-қувватлаш, она тилининг ўқитиш методикасини такомиллаштириш мақсадида «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» халқаро танлови эълон қилинган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаментининг Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар ижодий уюшмалари билан ҳамкорликдаги «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» танлови – давлат тилини миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш, унга нисбатан миллий ғурур ҳиссини тарбиялаш, тилимизнинг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш, энг муҳими, давлат тилига оид муаммоларни ҳал этишда ижодий ёндашувни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.

Мазкур халқаро танлов жараёнида Ташкилий қўмитага 1 минг 750 та ижодий иш келиб тушди.

Хусусан, «Энг яхши бадиий асар» номинациясининг наср йўналишига 125 та, назм йўналишига 712 та, «Энг яхши публицистик мақола» номинацияси бўйича жами 426 та, Ўзбек тилининг хориждаги энг яхши тарғиботи (ўзбек миллатига мансуб ёки чет эл фуқаролари томонидан яратилган хорижда ўзбек тилини тарғиб қилишга қаратилган илмий, бадиий, мусиқий асарлар ҳамда аудио, видео маҳсулотлар)га қаратилган жами 75 та, «Энг яхши ижтимоий роликлар» номинацияси учун эса 412 та ижодий иш тақдим этилган.

Ижодий ишларнинг деярли 90 фоизи (1 621 таси) @Til_tanlovBot телеграм бот орқали, қарийб 10 фоизи (129 таси) эса info-til@gov.uz электрон почтаси орқали келиб тушди.

Аҳамиятлиси, танловга АҚШ (2 та), Франция (1 та), Россия (5 та), Жанубий Корея (3 та), Хитой (8 та), Туркия (11 та), Эрон (3 та), Озарбайжон (6 та), Қозоғистон (12 та), Қирғизистон (4 та), Тожикистон (14 та) сингари ўндан ортиқ яқин ва узоқ хориждан иштирокчилар қатнашган. Улар орасида Афғонистондаги миллатдошларимизнинг фаоллигини (21 та) алоҳида қайд этиб ўтиш жоиздир.

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Ўзбек Миллий академик драма театрида «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» халқаро танловининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танловларнинг ҳар бир йўналиши бўйича ғолиб деб топилган муаллифларга ва рағбатлантирувчи мукофот соҳибларига пул ва эсдалик совғалари топширилди. Хорижлик танлов ғолибларининг мукофот маблағлари ва эсдалик совғалари Ташқи ишлар вазирлиги ва хорижий элчихоналаримиз орқали ўз эгаларига етказилади.

Тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, шоир-ёзувчилар қатнашди.

Кечада Миллий академик драма театри актёрлари она тилимиз тараннум этилган драматик асарлардан парчалар ижро этди.

Қуйида ушбу танлов ғолиб ва совриндорлари билан танишингиз мумкин.

I. «НАСР» ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:

1-ўрин: Ҳолида БОЗОРОВА,

Навоий давлат кончилик институти академик лицейи она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, «Ўзбек Боботуркий» ҳикояси учун.

2-ўрин: Турсунмурод ЭРМАТОВ,

Қашқадарё вилояти, «Жонқора» ҳикояси учун.

3-ўрин: Бегали ЭШОНҚУЛОВ,

Самарқанд вилояти, «Маъруфнинг иншоси» ҳикояси учун.

РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ ЎРИНЛАР:

Луқмон БЎРИХОН,

Тошкент шаҳри, «Чўлдан келган ташвиш» ҳикояси учун.

Байрам АЛИ,

Қашқадарё вилояти, «Халоскор» ҳикояси учун.

Ориф ТОЛИБ,

Тошкент шаҳри, «Балта» ҳикояси учун.

Маҳбубуллоҳ ТУРОН (Афғонистон),

«Мен ўшанда тирик эканман» ҳикояси учун.

II. «НАЗМ» ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:

1-ўрин: Ғайрат МАЖИД,

Тошкент шаҳри, «Она тилим» шеъри учун.

2-ўрин: Мадина НОРЧАЕВА,

Қашқадарё вилояти, «Отам далаларга эккан эди сўз» шеъри учун.

3-ўрин: Шоҳсанам НИШОНОВА,

Фарғона вилояти, «Она тилим» шеъри учун.

РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ ЎРИНЛАР:

Гулмира АБДИРАИМОВА,

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси, «Асрий қуш» шеъри учун.

Аслиддин ЖАРКИНОВ,

Зарафшон шаҳридаги 2-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, «Она тилим» шеъри учун.

Фотима РУСТАМОВА,

Шаҳрисабз туманидаги 43-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, «Она тилим» шеъри учун.

Орифжон ОЛИМЖОНОВ,

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси, «Тақдиримга қўйилган дастхат» шеъри учун.

III. «ПУБЛИЦИСТИКА» ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:

1-ўрин: Маъмура ЗОҲИДОВА,

Тошкент шаҳри, «Тил – миллатнинг руҳи бўлса...» мақоласи учун.

2-ўрин: Ҳусан КАРВОНЛИ,

«Маърифат» газетаси бош муҳаррири, «Тирикўрим» мақоласи учун.

3-ўрин: Бийбижамол ЖАДИГEРОВА,

Қорақалпоғистон Республикаси, «Навоий шон берган тил» мақоласи учун.

РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ ЎРИНЛАР:

Асрор МЎМИН,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, публицист, «Ўзбек тилим» мақоласи учун.

Ҳаким САТТОРИЙ,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Миллат қалбининг нидоси» мақоласи учун.

Носир УЛУҚОВ,

Наманган давлат университети профессори, «Она тили — олий қадрият» мақоласи учун.

Ҳаким ЗОКИР (Тожикистон Республикаси),

«Онадай қадрли, она сутидай оромбахш — ўзбек тилим!» мақоласи учун.

IV. «ИЖТИМОИЙ РОЛИК»ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:

1-ўрин: Шуҳрат ҲАЙИТОВ,

«Ўзбекистон» телерадиоканали бош муҳаррири, «Тил — миллат рамзи» ролиги учун.

2-ўрин: Улбосин МИРЗАНАЗАРОВА,

Қорақалпоғистон Республикаси, «Она тилим» ролиги учун.

3-ўрин: Расул МАМАРИЗАЕВ,

«Дунё бўйлаб» телеканали режиссёри, «Она тилим» ролиги учун.

РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ ЎРИНЛАР:

Нодир АҲМEДОВ,

Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидаги 17-давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, «Аслида мана бундай бўлиши керак»ролиги учун.

Дилноза ҲОСИЛОВА,

Байоминг университети инглиз тили маркази лойиҳаси координатори, (АҚШ), «Хорижга олиб келган она тилим» ролиги учун.

Абдукарим АҲМАДХЎЖАЕВ,

«Маданият ва маърифат» телеканали режиссёри, «Она тилим» ролиги учун.

V. «ЎЗБEК ТИЛИНИНГ ХОРИЖДАГИ ТАРҒИБОТИ» ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:

1-ўрин: Шоҳмамад ДОҒЛАР ўғли

(Озарбайжон Республикаси).

2-ўрин: Фатма АЧИК,

Ғози университети профессори, фан доктори, (Туркия).

3-ўрин: Чихо МИЯЗАКИ,

Япониянинг Нагоя университети профессори, Япониядаги Буюк Ипак Йўли илмий тадқиқот жамиятининг асосчиси.

РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ ЎРИНЛАР:

Суннатулла АКРАМ,

Қозоғистон Республикаси.

Айнур Ўз ЎЗЖАН,

Анқара университети профессори, фан доктори, (Туркия).

Томас ВEЛСФОРД,

Англия Оксфорд университетининг Алл Соулз коллежи докторанти.

Беғам ҚОРАЕВА,

Москва давлат университети доценти, педагогика фанлари номзоди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?