Қадимий тангаларни Ўзбекистондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар ушланди

17:02 06 Июнь 2018 Жамият
403 0

Маълумки, мамлакатимиз қонунчилигига мувофиқ тарихий тангалар ҳам маданий бойликлар тоифасига киради. Эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилиши мумкин эмас.

Яқинда Сурхондарё вилоятида мазкур тартибларга риоя қилмасдан туриб, тарихий аҳамиятга эга тангаларни божхона чегарасидан олиб чиқишга бўлган уринишлар фош қилинди. Бу ҳақида “Халқ сўзи”га Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати вакили маълумот берди.

2018 йил 3 июнь куни Термиз аэропортида Санкт-Петербургга парвози олдидан фуқаро С.М. яшил йўлакдан ўтар экан, божхона ходимларининг диққатини тортди. Унга тегишли багаж кўздан кечирилганида, ушбу шахс   ҳар бирининг қадимийлиги 50 йилдан ошган ва турли ўлчамдаги 4 дона қадимий тангаларни яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Худди шу рейс билан учиб кетаётган яна бир фуқаро Ю.М. ҳам  28  дона қадимий тангаларни яширинча олиб чиқиш учун яшил йўлакни танлаган пайтда, тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом этмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар