Қачон банклардан АҚШ долларини эркин сотиб оламиз?

18:25 02 Август 2018 Жамият
575 0
Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки департаменти директори Бобур Абубакиров Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида ушбу масалага ҳам ойдинлик киритди.

“Аввало, бир нарсани инобатга олишимиз керак, банклар ҳам хўжалик юритувчи субъект, унинг ўз белгиланган иш вақти бор, ўша вақт ичида фаолият юритади. Шунга қарамай, республикамизда 1000 га яқин валюта айирбошлаш шохобчалари мавжуд бўлса, шундан қарийб 300 га яқини эрталаб соат 8:00 дан 22:00 гача ишламоқда.

Шунингдек, халқаро аэропортларда, меҳмонхоналарда, айрим савдо марказларида карталардан валютани нақдлаштириб олиш бўйича банкоматлар ишлаб турибди. Келгусида валютани банк ходимлари иштирокисиз ҳам алмаштириш имконини берувчи автоматлаштирилган тизим ишга туширилади.

Албатта, тижорат банкларидан хорижий валюта, яъни АҚШ долларини эркин сотиб олишни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб бориляпти. Ҳозир аниқ бир вақтини айтолмайман. Лекин ишлар бошлаб юборилган, бу аҳолини кўп куттирмайди. Тез кунларда бу бўйича қарор қабул қилинади.

Нақд хорижий валютани бозор курсида банклардан сотиб олиш йўлга қўйилганидан кейин валютага 2,5 млрд. яқин валюта маблағлари жисмоний шахслардан томонидан тижорат банкларига сотилган. Демоқчиманки, хорижий валютага бўлган талаб олдиндай эмас”, деган Абубакиров.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар