ҚАБУЛХОНАЛАР

16:30 23 Январь 2019 Маданият
305 0

Архив фото

Дунёда бормикан беташвиш рўзғор,

Бормикан, беғалва мамлакат, миллат,

Зумлик муаммодан уй қурсанг, магар

Сўзсиз пайдо бўлгай тоғ-тоғ иморат.

Қалашиб ётарди бизда ҳам иллат,

Ариза, шикоят, оҳлар, нолалар.

Сиғмайлар кетарди заминга зиллат,

Пайдо бўлмаганда қабулхоналар.

Зим-зиё оқшомни ёритгандек ой,

Чароғон этгандек қуёш жаҳонни;

Қабулхоналардан таралган чирой,

Мунаввар айлади Ўзбекистонни.

Бирма-бир ечилди минг-минглаб тугун,

Боши берк кўчалар очилди равон.

Йўлини топгандек бўлди ўша кун,

Карбало даштида адашган карвон.

Дарёлар ўзанга тушдилар гўё,

Музлаган уммонда бошланди эрув.

Баҳорий тумандек тарқалди рўё,

Баҳорий булутдек йўқолди қўрқув.

Ишонч юлдузлари тўлдирди кўкни,

Умид дарахтлари бўй чўзди кўркам.

Гўё кўксидаги занглаган ўқни,

Олиб ташлагандек яшнади кўклам.

Осмонда юрганлар тушиб ерларга,

Даво излаётир элнинг дардига.

Қишлоқларни кезиб, ошиб қирлардан,

Тўқнаш келаётир турмуш зарбига.

Диққат-эътиборда ҳар уй, хонадон,

Баланд тепалару олис ёналар.

Барча иллатларни ўрганиб шу он,

Малҳам бўлаётир қабулхоналар.

Бугун ҳайрат ичра боқмоқда дунё,

Ҳавас қилаётир беш — бегоналар.

Улар демоқдаки, керакдир, ҳатто,

Жумлаи жаҳонга қабулхоналар.

Қиблага юз тутиб қилмоқда дуо,

Боболар, момолар, она, болалар:

*То дунё тургунча турсин, илоё,

Элнинг ҳамдардлари — қабулхоналар.

Абдусаид Кўчимов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019