Қабул-2019: Бу йил Ўзбекистон ОТМларига 14 ёшдан 87 ёшгача бўлган абитуриентлар ҳужжат топширди

19:02 21 Июль 2019 Жамият
268 0

Бугунги куннинг актуал мавзуларидан бири қабул жараёнларидаги ўзгаришлар, янгиликлар ва муаммолар, десак адашмаймиз. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши “Ёшлар пресс-клуби”нинг навбатдаги сессияси айни шу масалаларга бағишланди.

Тадбир аввалида “Қабул-2019” жараёни ҳақида тайёрланган видеолавҳа намойиш этилди. Унда жорий йилги қабул давомида абитуриентлар дуч келган муаммолар, ҳужжатларни электрон қабул қилишдаги узилишлар, олий таълим муассасаларидаги шароитлар ва тасвирга олишда ОТМлар томонидан журналистларга бўлган муносабат ҳақида сўз борди.

Маълумотларга қараганда, 2019-2020 ўқув йили учун бакалавриат таълим босқичида 40 та, магистратура босқичида 41 та янги йўналиш очилган. Шунингдек, бу йил Ўзбекистон ОТМларига 14 ёшдан 87 ёшгача бўлган абитуриентлар ҳужжат топширди.

— Биз келгуси ўқув йилидан марказимиздаги саволлар базаларини очиб қўйишни режалаштирмоқдамиз. — дейди Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул БОБОЕВ. — Шунда хоҳлаган киши тестлар билан танишиб чиқиши, фикр билдириши, таклиф бериш имкониятига эга бўлади. Яна бир фикрни таъкидлаш жоизки, ижтимоий тармоқларда қабул жараёнлардаги тирбандликларга, турнақатор навбатнинг юзага келиши ҳақида кўп гаплар ёзилди ва бунга тест марказининг сервери сабаб сифатида кўрсатилди. Билмаган одам чиндан ҳам Давлат тест маркази сервери ишламас экан, деб ўйлайди табиий. Аммо биз ОАВ ходимларини тест марказига таклиф қилдик, улар учрашув ўтказдик ҳамда техник ходимлари тест марказининг серверини атрофлича ўргандилар.

Юлдуз ЎРМОНОВА, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019