Путин яна бир ҳафта масофадан ишлайди

21:18 05 Апрель 2020 Дунё
142 0

Россия президенти Владимир Путин камида бир ҳафта ёки ундан кўпроқ вақт масофадан ишлайди. Бу ҳақда “Россия 1” телеканалининг “Москва. Кремль. Путин” дастурида унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Аввалроқ Владимир Путин Москвадаги Коммунарка посёлкасида жойлашган шифохона бош шифокори Денис Проценкода коронавирус аниқлангандан кейин масофадан ишлай бошлагани маълум қилинганди. Путин 24 март куни коронавирусга чалинганлар учун мўлжалланган шифохонага ташриф буюрганда Проценко билан тиббий ниқобсиз мулоқот қилган ва у билан қўл сиқишган.

“Бир ҳафта ўтди ва мен камида яна бир ҳафта ёки ундан кўпроқ деб бемалол айта оламан”, дейди Песков.

“Бош шифокор билан боғлиқ ҳодиса барча эҳтиёткорлик чораларига қарамай, вирусга чалинмасликнинг энг яхши ва самарали воситаси – айнан жисмоний мулоқотни қисқартириш эканини кўрсатди. Президент ҳам айнан шуни қилди”, деб таъкидлаб ўтган Песков.

Маълум қилинишича, Путин ва у билан бирга ишловчилар мунтазам равишда коронавирусга тест топширмоқда. “Шу сабабли, барча зарур нарса қилинмоқда. Бироқ энг самаралиси – масофадан ишлашдир”, деб қўшимча қилган Песков.

Таъкидланишича, Песковнинг ўзи ҳам дастурда саволларга масофадан туриб жавоб берган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?