Путин ва Зеленский ўртасида биринчи учрашув Францияда бўлиб ўтади

16:04 27 Август 2019 Дунё
198 0

Францияда "Норманд музокаралари" доирасида Россия президенти  Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасида биринчи учрашув ўтказилади. 

Сентябрда давлат ва ҳукумат раҳбарлари даражасида “Норманд учрашуви”ни ўтказиш режалаштириляпти. Бу ҳақда Франция етакчиси Эммануэль Макрон “Катта еттилик”(G7) саммити якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади Спутник.

“Биз сентябрда “норманд” форматида давлат ва ҳукумат раҳбарлари даражасида учрашув ўтказмоқчимиз, биз буни баённомага киритмаган бўлсак-да, у саммит якунлари бўйича чоп этиладиган ҳужжат матнида бор”, - деди Макрон.

“Норманд тўртлиги” – Украина шарқидаги вазиятни тартибга солиш бўйича гуруҳ. Ушбу форматга Россия, Украина, Германия ва Франция киради.

Биринчи учрашув 2014 йил 6 июнда ўтказилди. 2015 йил 11-12 феврал кунлари эса Минскда шу бўйича энг узоқ давом этган учрашув ташкил этилди. Йиғилиш 17 соат давом этганди.

Украинада Пётр Порошенко президент бўлган вақтда “норманд тўртлиги”нинг фаолияти деярли тўхтаб қолганди.

Бундан аввал Украина президенти Владимир Зеленский “норманд формати”да музокара ўтказишни Россия президенти Владимир Путинга таклиф қилганди.

Украина етакчиси бу мулоқотга АҚШ президенти Дональд Трамп, Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Эммануэль Макрон ва ўша вақтда Буюк Британия бош вазири бўлган Тереза Мэйни таклиф этганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019