Дональд Трамп ва Владимир Путин яқин кунлар ичида учрашиши кутилмоқда

15:04 27 Июнь 2018 Дунё
884 0
Фото: АР

Июль ойида (баъзи манбаларда 15 июль) Вена шаҳрида АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши кутиляпти. Унда икки давлат позициялари бир-бирига яқин бўлган, хусусан, Корея ярим оролини тинч йўл билан тартибга солиш масаласи муҳокама қилинади.

Хусусан, шу кунларда Россия ва АҚШ ўртасида охирги йиллардан фарқли равишда дипломатик алоқалар фаоллашган. РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ давлат котиби, МРБнинг собиқ бошлиғи Майкл Помпео билан телефон орқали мулоқот қилди. Тахминларга кўра, улар икки мамлакат ўртасида яқин ўртада бўладиган алоқалар графигини келишиб олишган. Суҳбатдан сўнг июль ойида Сингапурда ташкил этиладиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (АСЕАН) саммитида Лавров ва Помпео учрашиши мумкинлиги ҳам айтиб ўтилди.

РИА Новости хабарига кўра, бугун АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Москвада Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан музокаралар ўтказади.

Унга кўра, ўзаро мулоқот чоғида Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги кутилаётган учрашув ва унинг кун тартиби муҳокама қилинади.

Россия ФА шарқшунослик институти катта илмий ходими Михаил Рошиннинг айтишича, Дональд Трамп ва Владимир Путин яқин кунлар ичида учрашиши ҳақиқатдир.

“Америка етакчисининг ишончли вакили Жон Болтоннинг келиши айнан шу учрашувга тайёргарлик кўришга қаратилган. Умид қиламизки, икки раҳбар ҳам икки томонлама йиғилиб қолган муаммоларни кенг кўламда муҳокама қилишнинг уддасидан чиқишади”, деган у.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва РФ давлат раҳбарлари шу пайтгача икки маротаба тўғридан-тўғри мулоқот қилган. Биринчиси ўтган йил июль ойида Гамбург шаҳрида ўтказилган “Катта йигирматалик” саммитида рўй берган. Ўшанда улар протоколда белгиланган ёпиқ эшиклар ортида ярим соат эмас, икки соатдан кўпроқ мулоқот қилганди. Кейин ноябрь ойида Вьетнам мезбонлигида ўтган АСЕАН саммитида гаплашиб олишган. Ўшанда ўзаро музокараларнинг ижобий якуни сифатида Суриянинг жануби-ғарбида ўт очишнинг тўхтатилиши бўлганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019