Путин Сербия президентидан узр сўради...

10:57 12 Сентябр 2020 Дунё
438 0

Россия президенти Владимир Путин ҳамда ТИВ раҳбари Сергей Лавров Сербия президентидан Александр Вучичдан узр сўрашди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

«Биз жуда яхши телефон суҳбати ўтказдик. Президент Путин ҳеч қачон мендан кечирим сўрамаган эди. Вазир Лавров ҳам, лекин Захарованинг постидан сўнг улар узр сўрашди. Менинг ўзим бу ҳақида ҳеч нарса демаган бўлсам ҳам. Муносабатларимиз жуда яхши деб ўйлайман», - деди Вучич миллий телеканал эфирида.

Гап шундаки бир неча кун олдин Сербия президенти Вашингтонда Доналд Трамп қабулида бўлган эди. Шундан сўнг ОАВларда Доналд Трамп ўз кабинетида стол ортидаги креслода ўтирган Александр Вучич эса унинг қаршисида стулда ўтирган фотосуратлари тарқалган эди. Мария Захарова ушбу ҳолат АҚШ президентини «ўзини катта тутишини» англатади деб, машҳур «Асосий инстинкт» фильми саҳнасига ўхшатган эди, лекин ҳазил пост кўпчиликка маъқул бўлмади. Жумладан Сербия президентига ҳам.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?