Путин россиялик мусулмонларни Рамазон ҳайити билан қутлади

21:12 24 Май 2020 Дунё
213 0

Фото: Газета.ру

Россия президенти Владимир Путин Россия мусулмонларини Рамазон ҳайити билан муборакбод этди.

Путин ушбу айём ўзида алоҳида маънавий маънони мужассам этишини таъкидлаган. У байрам асрлар давомида нафақат самимий дуолар, балки кўмакка муҳтожларга эътибор қаратиш билан ҳам нишонланиб келаётганини урғулаган.

“Таъкидлайманки, россиялик мусулмонлар ота-боболарининг тарихий, маданий, диний анъаналарига чуқур эҳтиром билан қарайди, улғаяётган авлодни улар билан таништиради. Россия мусулмонлар жамоаси мамлакат ҳаётида фаол қатнашмоқда, жамиятда миллатлараро тинчлик ва фуқаролик тотувлигини таъминлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни тарбиялашга бебаҳо ҳисса қўшмоқда”, — дейилади Россия етакчиси табригида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?