Путин: Россияда 1 июль куни​ конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича​ референдум бўлиб ўтади

22:21 02 Июнь 2020 Дунё
279 0

Душанба куни Россия президенти Владимир Путин коронавирус пандемиясига қарамай, 1 июлда конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича овоз бериш бўлиб ўтишини маълум қилди.

Ушбу ўзгартириш президентлик муддатини узайтириш ҳақида бўлиб, агар у амалга ошса, 2024 йилда ваколати тугайдиган Владимир Владимирович Россия президентлигига яна икки марта сайланиб, 2036 йилгача тахтда қолиш имкониятига эга бўлади.

«Пандемия билан боғлиқ вазият яхшиланган сари нормал ҳаётга қайтар эканмиз, конституцияга тузатишлар киритиш борасидаги ишларни ҳам ўйлаб кўришимиз зарур», деди Путин сайлов ва тиббиёт расмийлари билан бўлган видеомулоқотда.

Россия президенти расмийларнинг конституциявий референдумни 1 июль куни ўтказиш ҳақида берган таклифларини маъқуллаган ва ташкилотчиларга овоз бериш жараёнида одамларнинг соғлиғини асраш биринчи ўринга қўйилиши кераклигини таъкидлаган.

Аслида, конституциявий ислоҳотларга овоз бериш шу йилнинг 22 апрелига белгиланган эди. Аммо Россияда коронавирус авж олиб кетгани учун бу жараён кейинга қолдирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?