Путин ҳам коронавирус текширувидан ўтадими?

22:30 21 Март 2020 Дунё
176 0

Россия президенти Владимир Путин шу пайтгача коронавирус текширувидан ўтмади ва у бундай текширувдан ўтиши шарт эмас. Чунки Путин соғлом ва унда касаллик аломатлари йўқ.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг журналистларга берган баёнотида айтишича, Путин билан бўлган тадбирларда иштирок этувчиларнинг барчаси олдиндан текширилмоқда.

Бу ҳафтада ундан давлат мукофотларини қабул қилиб олган Қримдаги одамлар ҳам кўрикдан ўтказилган.

“Биз бу чораларимизни асосли деб ҳисоблаймиз, шунинг учун президент ишонч билан ишлашда давом этиши мумкин”, деди Песков.

Путин коронавирус текширувидан ўтганми ёки йўқми деган саволга Песков шундай жавоб берди: “Худога шукрки, у ҳар доимгидай ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда”.

Шу ҳафта бошида Кремлнинг барча юқори лавозимли амалдорлари билан бир қаторда Песковнинг ўзи ҳам коронавирус текширувидан ўтган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019