Прописка қайта ёпилиши ростми? Адлия вазирлиги ойдинлик киритади

18:05 28 Май 2020 Жамият
727 0

Бугунги кунда аҳоли орасида “Прописка яқинда яна ёпиларкан, очилгани маълум муддат амал қилинадиган акция экан” деган миш-мишларга ойдинлик киритиш юзасидан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилди:

Биринчидан, Президент Фармонлари билан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслиги белгиланди.

Шунга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан кўчмас мулк сотиб олиш учун ушбу ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги шарти бутунлай бекор бўлган.

Иккинчидан, 2020 йил 21 майдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бирламчи бозордан янги қурилган уй-жой сотиб олишда шартнома суммасининг 5 фоизи миқдорида давлат божи тўлаш тартиби бекор бўлди.

Учинчидан, “Тошкент шаҳрида прописка ёпилиши ёки очилиши” масаласига кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Тўртинчидан, бугунги кунда Республикамиз ҳудудида 818 нафар нотариуслар фаолият кўрсатаётган бўлиб, Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш учун фуқаролар исталган нотариусга мурожаат қилиши мумкинлиги, фақатгина Тошкент шаҳридаги нотариуслар Тошкент шаҳридаги кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини расмийлаштириши мумкин деган фикрдан йироқ бўлиши лозимлиги маълум қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?