“PROlogue -2018” халқаро кинофестивалининг асосий дастурига киритилган фильмлар рўйхати маълум бўлди

12:25 19 Ноябрь 2018 Маданият
892 0

 

PROlogue IV халқаро кинофестивалининг саралаш комиссия 280 та фильмлар орасидан 31 та фильмни танлаб олди.

Фестивалнинг асосий босқичи 27 - 30 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.Унда фестиваль ҳакамлар ҳайъати, иштирокчилари билан бир қаторда барча хоҳловчилар ҳам турли давлатларнинг 8 та тўлиқ метражли ҳамда 14 та қисқа метражли фильмларини томоша қилишлари мумкин бўлади. Фестивалда АҚШ, Туркия, Россия, Жанубий Корея, Польша, Швеция, Фаластин, Эрон, Арманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Босния ва Герцеговина, Перу, Франция ва бошқа мамлакатларнинг картиналари иштирок этади.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик ёш киноижодкорларнинг 9 та қисқа метражли фильмлари ҳам намойиш этилади.

Танловнинг асосий дастурига киритилган картиналар рўйхати:

Тўлиқ метражли бадиий фильмлар халқаро танлови
1.Мени ёлғиз қолдирма (Босния ва Герцеговина, Туркия, 2017, реж. Айда Бегич).
2.Мангулик (Перу, 2017, реж. Оскар Катакора).
3.Тунги авария (Қирғизистон, 2017, реж. Темирбек Бирназаров).
4.Голнеса (Эрон, 2018, реж. Саттар Чамани Гол).
5.Сарвқомат дилбарим (Ўзбекистон, Қирғизистон, 2018, реж. Сарвар Каримов).
6.Арвоҳ (Қозоғистон, 2018, реж. Хуат Ахметов).
7.Мулла (Россия, 2018, реж. Амир Галиаскаров, Рамиль Фазлиев).
8.Кичкина фермер (Франция, 2017, реж. Хьюберт Чаруэль).


Қисқа метражли бадиий фильмлар халқаро танлови
1.Бонбон (Фаластин, Ливан, 2017, реж. Ракан Маяси)
2.Айирбош (Туркия, 2018, реж. Ҳалил Ибраҳим, Мехмет Канадли)
3.Содда ғоя (Эрон, 2018, реж. Муҳаммадризо Теҳроний)
4.Менинг янги йилим (Арманистон, 2018, реж. Арусяк Симонян)
5.Тошкўмир (Қирғизистон, 2017, реж. Евгений Чистяков)
6.Асан (Қозоғистон, 2017, реж. Берик Жаханов)
7.Мактаб ҳовлиларидаги ғам (Швеция, 2017, реж. Мария Эриксон)
8.Зимистонга шўнғиб (АҚШ, 2018, реж. Оливер Грано)
9.Менинг исмим (Жанубий Корея, 2018, реж. Чонг-гил Хан)
10.Қулун (Ўзбекистон, 2018, реж. Дилшода Абдурахимова)
11.Танбур йиғиси (Тожикистон, 2018, реж. Аниса Сабири)
12.Oдамларнинг гапи (Польша, 2018, реж. Гжегож Папжицки)
13.Инструкция (Россия, 2017, реж. Виолетта Мошкова)
14.Толгау (Қозоғистон, 2018, реж. Аян Найзабеков)

Қисқа метражли миллий бадиий фильмлар танлови
1.Мусаввир/ Художник / The Artist (реж. Фотиҳ Насимов, 2018)
2.Чой / Чай / Tea (реж. Шокир Холиқов, 2018)
3.Афсунгарлар туҳфаси / Дары Волхвов / The Gift of The Magi (реж. Хусан Отабоев, 2017)
4.Жароҳат / Рана / The Pain (реж. Азиз Мардонов, 2018)
5.Гуноҳкор / Грешник / Sinful Soul (реж. Тимур Суслин, 2018)
6.Устоз / Учитель / Teacher (реж. Марс Орынбасаров, 2018)
7.Фаввора / Фонтан / The Fountain (реж. Гулнора Иванова, 2018)
8.Қуш / Птица / The bird (реж. Махлиё Аскаралиева, 2018)
9.Йўл / Путь / The Road (реж. Жасур Рустамов, 2018)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019