Андижонда прокуратура ходимларига Nexia 3 автомобиллари топширилди

14:36 13 Июль 2018 Жамият
428 0
Иллюстратив фото

Шу йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди.

Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасида назорат тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан жойларда  инспекциялар ташкил этилиб, уларга маъмурий бинолар ажратилди ва малакали ходимлар бириктирилди.

— Соҳа ходимларига бўлган бу каби эътибор замирида жуда катта масъулият ҳисси мужассам. Зиммамизга юклатилган вазифани сидқидиллик билан адо этиб, юрт тараққиётига ҳисса қўшамиз, -дейди инспекциянинг Жалақудуқ тумани бўлими бошлиғи Дилшодбек Мирзаев “Халқ сўзи” мухбири Саминжон Ҳусанов билан суҳбатда.

Андижон вилоят прокуратурасида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда эса масъул раҳбарларга “Равон 3” (Nexia 3) хизмат автомашиналари топширилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар