Прокуратура ходимлари талабалар билан биргаликда кўчат экишди

14:32 28 Февраль 2020 Жамият
445 0

Ёшларнинг ташаббус ва таклифларини рағбатлантириш, уларнинг бандлиги, уй-жой таъминоти ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга доир бажарилаётган ишлар, касб эгаллашга бўлган талаблари, мурожаатлари билан танишиш, мавжуд камчилик ва муаммоларга ечим топиш, шунингдек, талабаларнинг она табиатга меҳрини ошириш мақсадида Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Фармацевтика институтида учрашув ташкил этилди.

Тадбир 50 нафар кўнгилли ёшлар иштирокидаги “Бир миллион дарахт” акцияси доирасида институт жойлашган Миробод тумани Ойбек кўчасидаги бўш майдонларга янги 100 туп кўчатни экишдан бошланди. Бу жараёнда шаҳар прокуратура ходимлари дарахт ўтказиш ишларини талабалар билан биргаликда олиб бориб, намуна мисолида ўзлари ниҳолларни экиб, кўрсатишди.

Ёшлар билан учрашув якунлангач, Прокуратура ходимлари ҳамда Ёшлар Иттифоқининг фаол аъзолари Миробод тумани 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида волейбол бўйича умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Прокурор кубоги” спорт мусобақаси томон йўл олишди.

Беллашув тумандаги 125-сонли мактаб ўқувчилари учинчи, 94-мактаб ўқувчилари иккинчи ва 294-сонли мактаб ўқувчилари эса фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди. Тадбир якунида Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Э.Иномжонов ҳамда туманнинг тўрт сектор раҳбарлари томонидан ғолибларга медаллар, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Диёрахон Набижонова

ЎзЖОКУ талабаси


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019