Профессор М. Маҳмудов: Бугун ўқишга кирган талабанинг диплом олиши кафолатланиб қолган эди

16:25 08 Июнь 2018 Жамият
730 0

Таълим ва фан соҳасида узоқ йиллар ишлаб, кўплаб ислоҳот ва ўзгаришларнинг гувоҳи бўлганмиз. Аммо, илм-фан ва маориф тараққиётини таъминловчи, миллий маданиятимиз ва менталитетимизга мос кенг қамровли туб ўзгаришлар асосан кейинги 1-1,5 йил ичида амалга оширилмоқда. Бу албатта, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатнинг истиқболини, халқимизнинг бахтли ва тинч ҳаёт кечиришини кўзлаб олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатларининг натижасидир.

Таъкидлаш лозимки, 2017 йилда докторлик диссертациялари ҳимояларини 2 босқичли тизимга, ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида, қайтарилиши қисқа вақт ичида фан докторлари сонини ошишига ва илмий тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари салоҳиятини сезиларли ўсишига олиб келди. Умумтаълим мактабларни 11 йиллик ўқиш тизимига ўтказилиши, кечки ва сиртқи бўлимларнинг тикланиши, мактабгача таълим соҳасидаги улкан ўзгаришлар, мамлакатимизни инновацион ривожланиш йўлига ўтиши давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатларининг кўринишларидан бир қисми, холос.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июньдаги «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори мамлакатимизда олий таълим тизимини янгича ислоҳ этиш ва олий таълим ходимларининг жамият ҳаётида янада фаолроқ иштирок қилишига йўналтирилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Энг эътиборли томони шундаки, қарорда бугунги олий таълимнинг аҳволи, давлат ва жамият қурульишидаги ўрни очиқ-ойдин кўрсатиб берилган. Ва шу камчиликларни бартараф этиш қарорда бандма-банд белгиланган.

Ҳужжатда олий таълим тизимида бакалавриат таълимининг баъзи йўналишларини 3 йилликка ўтказилиши, таълимнинг мақсад ва вазифасидан келиб чиқиб магистратура таълими 1 ва 2 йилликка ажратилиши, хорижий фуқароларни суҳбат асосида мамлакатимиз ОТМларига тест синовларисиз қабул қилиниши, етакчи ОТМлар ўқув режа ва дастурларини истеъмолчиларнинг талабларидан келиб чиқиб, мустақил ишлаб чиқишлари олий таълим тизимидаги туб янгилик сифатида муҳим аҳамиятга эгадир.

Қарорнинг муҳим жиҳатларига олий таълим талабалари билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш; битирувчиларнинг якуний давлат аттестациясидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш, ; талабанинг ўзлаштириш даражаси профессор-ўқитувчи фаолиятининг асосий мезони қили олиниши; «Устоз-шогирд» тамойили бўйича талабалар билан кўпроқ ишлаш лозимлиги ва бошқа муҳим янгиликларни киритиш мумкин.

Ҳеч кимга сир эмаски, бугун ўқишга кирган талабанинг диплом олиши кафолатланиб қолган эди. Бу ҳолат уларнинг дарсликлар ва энг янги илмий адабиётлар билан ишламасликка, осонгина баҳолар олишига имконият яратди. Талабани ўқишдан четлатиш ёки қайта ўқиш босқичига қолдириш катта муаммо ва нохушликларга олиб кела бошлади.

Қарордаги яна битта муҳим банд – бу ОТМлардаги профессор-ўқитувчилар ва ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилмасликдир. Бу ОТМлардаги ижтимоий муҳитнинг барқарорлашига, ўқитувчиларни эса кўпроқ бевосита асосий лавозим вазифаларини бажаришга ундайди. Худди шунингдек, университет ва институтларда жамоатчилик кенгашларини тузиш, ўқитувчиларни ишга қабул қилишда янги тартибнинг жорий этилиши, чет эллик ҳамкорлар билан қўшма таълим дастурларини яратиш олий таълим нуфузини ошишига ижобий таъсир қилувчи омиллардан ҳисобланади.

ОТМлари жамоасини мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда, шунингдек, давлат ва жамиятда юз бераётган жараёнларда иштирокини фаоллаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилгандир. Бугунги куннинг талабидан келиб чиқиб, ОТМлардаги маънавий – маърифий ишлар бўйича проректори лавозимини ўрнига ёшлар билан ишлаш бўйича проректор лавозимининг жорий қилиниши,иқтидорли талабаларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб қувватлаш ва рағбатлантириш тизимидаги қўшимчалар Президентимизнинг ёшларга яратаётган имкониятларининг янгича кўриниши деб ўйлайман.

Тараққий этган давлатларда ахборот технологиялари жамият ва давлатнинг узвий қисмига айланган. Мазкур қарорда олий таълим тизимини ахборот технологиялари билан бойитиш, фаолият юритаётган ўқитувчи ва талабаларга яхши шарт-шароитларни яратиш мутасадди масъуллар зиммасига юкланиши ҳам эътибордан четда қолмаган.

Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори таълим соҳасидаги эзгу-ниятларнинг амалга ошишида муҳим амалий ташаббус бўлди.
Мэлс МАҲМУДОВ,
Бухоро давлат университети профессори.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019