Президентнинг янги қарори: Қашқадарё вилоятида кичик саноат зоналари ташкил этилади

11:15 02 Апрель 2018 Ҳужжатлар
879 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қашқадарё вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–3635, 29.03.2018 й.) қабул қилинди.

Ҳужжат ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг бандлик ва фаровонлик даражасини ошириш мақсадида қабул қилинган.

Қарор билан Қашқадарё вилоятининг 7 та туман (шаҳар)ларидаги фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ва ишлаб чиқариш майдонларида (жами 29,8 гектар) кичик саноат зоналари ташкил этилади.

Кичик саноат зоналари ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларини бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган холда 10 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади.

Мазкур кичик саноат зоналарида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар тарқатди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар