Президентнинг виртуал қабулхонасига мурожаатлар сони икки миллиондан ошди

09:16 25 Июнь 2018 Жамият
936 0
Фото: Президент виртуал қабулхонаси

Жорий йилнинг 22 июнь ҳолатига кўра, pm.gov.uz порталига келиб тушган мурожаатларнинг 97 фоизи кўриб чиқилган.

Айтиш жоизки, мамлакатимиз ҳаётида мутлақо ноёб институт — Виртуал қабулхона давлатимиз раҳбари ташаббусига биноан 2016 йилда ташкил этилган эди. Ўшандан буён у халқ ва давлат ўртасида ишончли мулоқот ўрнатишда муҳим ўрин тутиб келяпти. Ушбу хайрли иш туфайли фуқароларнинг кўплаб муаммолари ўз ечимини топди. Эртанги кунга бўлган ишончи -мустаҳкамланмоқда. Одамлар тилдан-тилга кўчиб юрган 

мазкур ташаббусдан нақадар мамнунликларини билдиришга ошиққанлари айни ҳақиқат.

Эзгу ва халқчил ғоя Президентимиз Фармонига биноан туман, шаҳар ва минтақаларда очилган Халқ қабулхоналарида мунтазамлик ва янада самарали мақом касб этди. 

Виртуал қабулхона кундан-кун такомиллашиб, одамлар ҳаётига  тобора кириб бормоқда. Жорий йил февраль ойидан бошлаб янги версияси ишга туширилди. Эндиликда янгиланган портал орқали бевосита вазирликлар ва ташкилотлар раҳбарларига мурожаат қилиш, онлайн-маслаҳат ҳамда бошқа хизматлардан фойдаланиш мумкин.  

Р. АЛИШЕРОВ 
тайёрлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019