Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда 2019 йил якунлари бўйича “Йил одами” деб топилди

16:49 17 Февраль 2020 Сиёсат
867 0

Қирғизистонинг “Ала-Тоо айымдары” (“Ола-Тоу хонимлари”) экологик ҳаракати томонидан Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда 2019 йил якунлари бўйича “Йил одами” деб эътироф этилди. Шу муносабат билан мамлакатимизнинг Қирғизистондаги элчихонасида тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Марказий Осиёда яхши қўшничилик, дўстлик, тинчлик ва минтақа давлатлари ўртасида биродарлик муносабатлари ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун Шавкат Мирзиёев номзоди шундай эътирофга муносиб кўрилди.

Мукофотни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов қабул қилиб олди.
 


Тадбирда “Ала-Тоо айымдары” (“Ола-Тоу хонимлари”) экологик ҳаракати президиуми аъзолари, собиқ иттифоқ халқ артисти Қайиргул Сартбаева, Қирғизистон халқ ёзувчиси Гулсайра Момунова, ушбу ҳукумати, парламенти ва ҳудуди маъмуриятлари мутасаддилари, Ўзбекистонда фаолият юритган қирғизистонлик собиқ дипломатлар, шунингдек, ТИВ, етакчи электрон ва босма нашрлар, марказий радио ва телевидение, эксперт-сиёсат доиралари вакиллари иштирок этишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?